Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«Бирортангизнинг чўриси зино қилса, уни дарраласин», деганлар. Шулардан кўриниб турибдики, сургун қилиш вожиб эмас, жоиздир. Демак, ҳам дарралаш, ҳам сургун қилиш ёки сургун қилмасдан фақат дарралаш имом (халифа)га ҳавола. Чунки Пайғамбар с.а.в.нинг ҳам дарралаб, ҳам сургун қилган пайтлари ҳам, сургун қилмасдан фақат дарралаган пайтлари ҳам бўлган.
Бўйдоқ зинокорга дарралаш билан бирга бир йил сургун ҳади белгиланди. Ҳадислар эса турличадир. Пайғамбар с.а.в.нинг дарралаш билан бирга сургун қилган пайтлари ҳам, сургун қилмасдан фақат дарралаган пайтлари ҳам бўлган.
«إذا زَنَتْ أَمَةُ أَحَدِكُمْ»
«Биронтангизнинг чўриси зино қилса» ҳадиси билан Саҳл ибн Убоданинг ҳадисини сургун қилиш қонунлаштирилишидан аввал бўлган, дейилмайди. Чунки сургун қилиш ҳадислари сургун қилмаслик ҳадисларидан аввал бўлгани исботланмаган. Тарих номаълумлигича қолаверади. Қайси ҳадисни аввал бўлгани исботланмагач, демак, насх йўқ. Бирини иккинчисидан оғирлаштирадиган қарина ҳам йўқ. Шундай бўлгач, иккаласига ҳам амал қилинаверади. Лекин Пайғамбар с.а.в.нинг сургун қилиш ҳадини бир марта қўллаб, яна бир марта қўлламаганликлари унинг вожиб эмас, жоизлигига далолат қилади. Қўшимча билан келган ҳадиснинг ўша қўшимчаси вожиб эмас, жоиз бўлади. Ҳамма ҳадисларда бир хил келгани эса вожиб бўлади. Демак, қўшимчали ва қўшимчасиз - ҳамма ҳадисда келган дарралаш вожибдир. Фақат қўшимчали ҳадисларда қўшимча бўлиб келгани сургун қилиш жоиздир. Шариатнинг мақсадларини энг кўп биладиган саҳобалар ҳам дарралаш билан бирга сургун ҳам қилганлар. Масалан, Умар Мадинадан Шомга, Усмон Мисрга, ибн Умар чўрисини Фадакка сургун қилишган. Ҳадисларда кўзда тутилган сургун зинокорни яшаш жойидан мусофир саналадиган даражадаги узоқ жойга кетказиб юборишдир. Саҳобалар сургунни шундай таърифлаганлар.
Турмуш қурганнинг жазосини баён қилувчи ҳадислар, далиллар кўп. Абу Ҳурайра ва Зайд ибн Холиддан ривоят қилинади:
25-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|